Қарши туманида шаръий никоҳ асосида яшаб келган эр-хотин 8 кунлик чақалоғини 190 млн сўмга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 45 млн сўмини олганда ушланди. Судда улар бу маблағга уй сотиб олмоқчи бўлганини айтди. Эркак 5 йилга қамалди, аёлга нисбатан 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Гулистон шаҳрида 15 кунлик ўғлини 40 минг долларга, Термиз туманида 20 кунлик қизини 25 млн сўмга, Наманган шаҳрида 10 ёшли боласини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланди.
Тошкент шаҳар Бектемир туман судида янги туғилган чақалоғини $35 минг эвазига сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди. Маълум бўлишича, судланувчи боласини 15 йиллик танишига бермоқчи бўлган. У Жиноят кодексинин тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Янгиҳаёт тумани судида уч кунлик чақалоғини сотишга уринган аёлга 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Қашқадарёлик фуқаро Гулистонда беш кунлик чақалоғини 5000 доллар эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида олти кунлик қизини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди.
Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 ҳолат аниқланди. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум қилинди.
Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг